Тошкент вилоятида жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди

11:52 18 Январь 2026 Жамият
384 0

Фото: ДХХ

Тошкент вилоятида қимматбаҳо металларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят ИИББ ходимлари ҳамкорлигида криминоген вазиятни соғломлаштириш ҳамда қимматбаҳо металлар ноқонуний савдосига алоқадор жиноий гуруҳлар фаолиятига чек қўйиш мақсадида тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилган.

Хусусан, Оҳангарон тумани Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида ўтказилган тадбирда 9 нафар фуқаронинг яшаш хонадонларидан жами 17,5 тонна таркибида қимматбаҳо металл бўлган қум ва тошлар, уларга ишлов беришда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, 135 г олтин, 25 г «марихуана» гиёҳвандлик воситаси, 1 дона ов қуроли ва 42 дона ўқ-дори процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Билдирилишича, ҳозирда ашёвий далиллар экспертизага юборилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?