Тошкент вилоятида юк машинаси электр таянч устунига урилди
Фото: «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари»
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида электр таянч устунига юк машинаси бориб урилди. Вилоят ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, воқеа бугун, 1 август куни соат тахминан 15:00 ларда Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган Д006 «Тошкент-Чирчиқ-Чимён» автомобиль йўлининг 76-километри содир бўлган. HOWO русумли юк транспорт воситасини бошқариб кетаётган 33 ёшли ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги электр тармоғи ўтган таянч устунга бориб урилган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида ҳаракат иштирокчилари тан жароҳати олмаган, бироқ транспорт воситаси техник шикастланган.
Келтирилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, ҳодиса туфайли тумандаги истеъмолчиларга етказиб берилаётган (6,6 МВт) электр таъминотида узилишлар кузатилган. Аниқлик киритилишича, бугун, соат 14:50 да ГЭС-27 энергетика объектидан чиқувчи 110 кВ кучланишли L-Чорбоғ-1 ва L-Чорбоғ-2 110 электр тармоғи фавқулодда ўчган.
Бунинг ортидан ушбу электр тармоғидан кучланиш олувчи Бўстонлиқ туманининг истеъмолчилари (6,6 МВт): аҳоли хонадонлари, ишлаб чиқариш объектлари, болалар дам олиш оромгоҳлари ва дор йўли (канатка) мажмуасининг электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
«Шу соатларда воқеа жойига захира таянч устуни ва зарур ускуна-жиҳозлар олиб борилиб, электр тармоғини тиклаш бўйича қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.
Шу билан бирга, линиядаги носозлик бартараф этилгунга қарар истеъмолчиларга ҳалқалаш усулида кучланиш бериш чоралари амалга оширилаётгани таъкидланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг