Тошкент вилоятида сифатсиз бензин сотётган «заправка»лар аниқланди

18:29 23 Октябр 2024 Жамият
174 0

Фото: «Ўзэнергоинспекция»

Тошкент вилоятида сифатсиз нефть маҳсулотлари сотувга чиқарилишининг олди олинди. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент вилоятида «Ўзэнергоинспекция» томонидан нефть маҳсулотларини етказиб бериш ва уларни сотувга чиқарилиши юзасидан назорат тадбирлари ўтказилган. Унда бир қатор АЁҚШларда қоидабузарлик ҳолатлари аниқланган.

Хусусан, Нурафшон шаҳрида жойлашган «С.М.О.» МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида сотилаётган автобензиндан намуна олиниб, лаборатория таҳлилларидан ўтказилганда АI-92-русумли автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсиз) маълум бўлган.

Шу каби ҳолатлар Ангрен шаҳрида жойлашган «У.» МЧЖ ва Паркент туманида жойлашган «С.Г.О.А.» МЧЖга қарашли АЁҚШларда ҳам аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШларда камчиликлар бартараф этилгунга қадар биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?