Тошкент вилоятида рухсат этилган тезлик меъёри камайтирилади

Ҳудудлардаги автомобиль йўлларида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида Тошкент вилоятидаги айрим аҳоли яшаш ҳудудларидан ташқарида автомобиллар тезлиги соатига 100 километрдан 80 километр соатга камайтирилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимининг жорий йил 17 апрель куни қабул қилинган «Вилоятнинг айрим аҳоли яшаш ҳудудларидан ташқарида автомобиллар тезлигини камайтириш тўғрисида»ги қарорида белгилан қўйилган.
Мазкур қарорга кўра, вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг вилоятнинг 37 та йўл қисмларидаги айрим аҳоли яшаш ҳудудларидан ташқарида автомобиллар тезлигини 100 километрдан 80 километргача камайтириш тўғрисидаги таклифи маъқулланган.
Шунингдек, вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси автомобилларнинг тезлиги камайтирилаётган аҳоли яшаш ҳудудларидан ташқарида жойлашган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларига 3.24 «юқори тезлик чекланган» йўл белгиларини амалдаги талаблар асосида беш кун муддатда ўрнатилишини таъминлаши айтиб ўтилган.
Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси тезлиги камайтирилаётган аҳоли яшаш ҳудудларидан ташқарида чеклаган тезликда автомобиллар ҳаракатланишини назорат қилиш учун шахсан масъул этиб белгиланган.
Вилоятнинг 37 та йўл қисмларидаги айрим аҳоли яшаш ҳудудларидан ташқарида автомобиллар тезлиги 100 километрдан 80 километргача камайтирилаётган йўллар рўйхати:
Мазкур қарор қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг