Тошкент вилоятида қидирувдаги аёлнинг жасади каналдан топилди
Иллюстратив фото / Сардорбек Поёнов
Тошкент вилоятининг Паркент туманида бедарак йўқолган аёл ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда «UzAlert» (Ўзбекистондаги қидирув-қутқарув отряди) хабар берди.
«Халқ сўзи» мухбири ҳолат юзасидан батафсил маълумот олиш учун Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди.
Унинг бизга маълум қилишича, аёлнинг турмуш ўртоғи Н.О. 6 ноябрь куни Паркент тумани ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда 23 ёшли аёли Ҳ.О. тунда яшаш уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб қайтиб келмаганини маълум қилиб, уни қидириб топишда амалий ёрдам сўраган.
Шунга асосан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилганида, жорий йилнинг 10 ноябрь куни бедарак йўқолган аёлнинг жасади Юқори Чирчиқ тумани, Янгибозор шаҳарчаси, «Маърифат» маҳалласидан оқиб ўтувчи Қорасув каналида чўкиб кетган ҳолда топилган.
Таъкидланишича, ҳозирда туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Юрак хуружи ва инсултдан сақланиш учун истеъмол қилиш керак бўлган маҳсулотлар қайси? Янги тадқиқот ҳаммасини фош қилди
- «ChatGPT»дан молиявий маслаҳат олишдан олдин «етти ўлчаб, бир кесинг»
- Ўзбекистон тиббиёти тарихида биринчи марта ўта мураккаб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди
- 2024 йилнинг энг яхши смартфонлари номи эълон қилинди
- 2024 йилнинг энг қиммат авторақами маълум бўлди
- “Миллий спорт мукофот-2024” тақдирлаш маросимидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг