Тошкент вилоятида қарийб 5 килограмм гиёҳвандлик воситаси айланмаси тўхтатиб қолинди

08:35 06 Ноябрь 2025 Жамият
245 0

Тошкент вилоятида қарийб 5 килограмм гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақида «Хавфсизлик» Telegram-канали хабар берди.

Унда айтилишича, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Ички ишлар ва Божхона органлари билан ҳамкорликда амалга оширилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида катта миқдордаги наркотик модда ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Хусусан, Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудидан ўтувчи Тошкент катта халқа автомобиль йўлига яқин бўлган хуфия жойга муқаддам наркокуреърлар томонидан қолдириб кетилган, жами 10 дона ўрамдаги 4 килограмм 956 грамм «опий» моддаси холислар иштирокида расмийлаштирилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу ажал оғуси эгаларининг шахсини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

«Таъкидлаш лозимки, бу турдаги гиёҳвандлик воситалари мамлакатимизга хориждан контрабанда йўли билан олиб келинади», — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?