Тошкент вилоятида нарколаборатория ташкил қилганлар ушланди
Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги ижарага олинган хонадонда нарколаборатория ташкил қилган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, вилоят ИИББ ходимлари томонидан ДХХ ҳудудий бошқармаси ҳамда туман ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ходимлари ҳамкорлигида Юқори Чирчиқ туманида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида 20-26 ёш орасидаги 4 нафар шахс туманнинг «Нурафшон» маҳалласидаги вақтинча ижарага олинган хонадонда қўлбола усулда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини тайёрлаш мақсадида нарколаборатория ташкил этгани аниқланган.
Гумонланувчилар процессуал тартибда ушланди. Текширувлар давомида ушбу манзилдан 3 кг «прегабалин», 25 кг «трилон», 20 литрлик идишларда суюқлик ва прекурсорлар, бўш капсулалар ҳамда 3 минг дона бўш флакон топилиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Суриштирув давомида гумонланувчилар лабораторияни ташкил этиш бўйича кўрсатмаларни интернетдаги наркодўкон кураторларидан олиб, уларнинг молиявий кўмагида иш юритгани аниқланган. Дастлабки маълумотга кўра, мусодара қилинган моддаларнинг «қора бозор»даги қиймати 300 минг АҚШ долларини ташкил этиб, 50 мингдан ортиқ дозадаги дорилар тарқатилишининг олди олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251(1) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Котрина Кулбите — Литванинг «Энг яхши аёл мураббийи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг