Тошкент вилоятида картошканинг Венгриядан олиб келинган янги навлари етиштирилмоқда

15:07 28 Июль 2023 Жамият
442 0

Ҳозирги кунда вилоятда 2022 йилда барча тоифадаги хўжаликларда 355 минг тонна картошка етиштирилди, Шундан 305 минг тоннаси фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳиссасига тўғри келди.

Таҳлилларга кўра, юртимизда картошка етиштириш ҳажмлари йилдан йилга аҳоли сонидан ҳам тезроқ ўсиб боряпти. Яъни жон бошига 3 бараварга ўсган. Вилоятда аҳолининг исътемол талаби 300 минг тоннани ташкил қилади. Шундан 240 тоннага яқини вилоятнинг ўзида етиштирилиши бу яхши натижадир. Бу йилги мавсумда фермер томорқа хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан жами 26 минг 300 гектар майдонларга картошка экилиши режалаштирилган. Ушбу экилган майдонлардан ўртача 20 тоннадан жами 540 минг тонна ҳосил олиниши режалаштирилган.Шундан, ғалладан бўшаган такрорий майдонларга жами 15 минг гектарига картошка экилмоқда. 

Маълумот ўрнида айтиш мумкин, Венгрия қишлоқ хўжалиги ва табиий фанлар университети билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида тузилган ҳамкорлик шартномасига асосан, ушбу мамлакат селекциясига мансуб 6 та “Aranu clipke”, “Balatoni Rossa”, “Demon”, “Botant”, “White”, «09-688» нав намуналари юртимиз тупроқ-иқлим шароитида синаш мақсадида олиб келинди. Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти тажриба майдонларида, Бўстонлиқ тажриба участкаси ва “Бўстонлиқ картошкачилик маркази” қўшма корхонасида амалга оширилмоқда.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?