Тошкент вилоятида фуқаролардан 8 мингга яқин тиғли буюм мусодара қилинди
Фото: ИИББ ахборот хизмати
Тошкент вилояти ИИББ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси томонидан 8 ой давомида амалга оширилган ишлар натижасида турли ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олди олинди ва бир қатор жиноятлар фош этилди.
Маълумотларга кўра, патруль-пост хизмати ходимлари иштирокида 294 та жиноят аниқланган бўлса, шундан 189 таси бевосита улар томонидан фош этилган. 136 та ҳолатда турли жиноятларнинг олди олинган.
Шунингдек, ППХ ходимлари иштирокида 188 нафар, бевосита улар томонидан эса 115 нафар қидирувда бўлган шахс қўлга олинган. 40 нафар бедарак йўқолган фуқаро топилган. Бундан ташқари, 1 573 нафар иш ва яшаш жойи номаълум бўлган шахс реабилитация марказларига жойлаштирилган.
Вилоятда ўтказилган «Тиғ» махсус-профилактик тадбири давомида 7 909 та ўткир тиғли буюм муомаладан чиқарилган. Шундан 6 774 таси — пичоқ, 78 таси — кастет, 33 таси — бита ва 1 024 таси бошқа турдаги хавфли тиғли буюмларни ташкил қилган.
Ҳуқуқбузарликлар юзасидан белгиланган тартибда қонуний чоралар кўрилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг