Тошкент вилоятида фермер хўжалиги ерини 54 минг долларга сотишга уринганлар ушланди
Фото: Прокуратура департаменти
Тошкент вилоятида фермер хўжалигининг 6 сотих ер майдонини 54 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментининг Қибрай тумани бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Р.С. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) ва М.Т. фуқаро Ф.Ш. нинг ишончига кириб, тумандаги «И.О.» фермер хўжалигининг суғориладиган ер майдонининг гўёки тоифасини ўзгартириб, 6 сотихини 54 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 25 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг