Тошкент вилоятида болаларга ноқонуний диний таълим берган шахслар аниқланди

Фото: Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати
Тошкент вилоятида болаларга ноқонуний диний таълим бериш билан боғлиқ бир нечта ҳолатлар аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, Тошкент туманида 33 ёшли эркак ижарага олинган уйда 13 нафар болага диний дарс ўтган.
Бўстонлиқ туманида эса 42 ёшли шахс ижарадаги дачада 20 нафар болага диний таълим бергани маълум бўлди.
Шунингдек, Юқоричирчиқ туманида 36 ёшли аёл ўз уйининг ертўласида 6 нафар болага диний дарс ўтгани аниқланган.
Ноқонуний фаолият билан шуғулланган шахслар ҳамда болаларнинг ота-оналарига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг