Тошкент вилоятида автобус ғилдираклари орасидан 59 кг заргарлик буюмлари топилди
Тошкент вилоятида 1 млрд 770 млн сўмлик заргарлик буюмларини автобусда яширинча олиб кириш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, «Ғишткўприк» чегара божхона пости ходимлари томонидан ДХХ Чегара қўшинлари билан ҳамкорликда, мамлакатга ўтиш учун фуқаро бошқарувида кириб келган автобус белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилган.
Унда автобуснинг қўшимча ғилдирагининг ички қисмида яширилган тахминий қиймати 1 млрд 770 млн сўмлик 59 кг заргарлик буюмлари борлиги аниқланган.
Божхона бошқармаси шу ўринда амалдаги тартибларга мувофиқ, жисмоний шахслар божхона чегараси орқали божхона тўловларисиз, йўловчи божхона декларациясида кўрсатган ҳолда умумий оғирлиги 65 граммдан кўп бўлмаган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини олиб киришлари мумкинлигини эслатиб ўтган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг