Тошкент вилоятида 4 та машина иштирокида ЙТҲ юз берди
Фото: Kun.uz
Тошкент вилояти Оҳангарон туманида 2 та юк машинаси ҳамда 2 та енгил автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Билдирилишича, ҳодиса бугун, 1 апрель куни соат тахминан 08:00 ларда Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган А373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг 34-километрида юз берган. Тўртта транспорт воситаси — «Howo» ва ЗИЛ русумли юк автомобиллари ҳамда «Cobalt» ва «Nexia»русумли енгил машиналар ўзаро тўқнашган.
«Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳаракат иштирокчилари соғлиғига зиён етмаган. Транспорт воситалари техник шикастланган», дейилади хабарда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни Янги йил билан қутлади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг