Тошкент вилоятида 1 ёшли қизча ҳожатхонага тушиб кетди
Фото: ФВВ
ФВВ қутқарувчилари Тошкент вилояти ҳожатхонага тушиб кетган қизчани қутқариб қолди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, ҳодиса бугун, 17 октябрь куни Тошкент вилояти Оққўрғон тумани Бирлик маҳалласида жойлашган новвойхоналарнинг бирида содир бўлган. 2023 йилда туғилган қизча эҳтиётсизлик ва назоратдан четда қолганлиги сабабли ҳожатхонага тушиб кетган. Ҳодиса тўғрисида ФВБга соат 11:44 да хабар келиб тушган.
Қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб борган ва махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида ҳожатхона чуқурлигидан қизчани соғ-саломат олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолган.
Шундан сўнг қизча малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб борилиб, тиббий кўрикдан ўтказилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг