«Тошкент вилояти сув таъминоти» мутахассиси пора билан ушланди
Иллюстратив фото
Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳри ва Янгийўл туманида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда «Хавфсизлик» Telegram каналида хабар берилди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказилган.
Хусусан, «Тошкент вилояти сув таъминоти» AJнинг Абонентлар бошқармаси мутахассиси Х.А. Олмалиқ шаҳрида жойлашган оилавий поликлиникадаги сув ҳисоблагич ускунасининг тамғаси бузилганлиги ҳолати бўйича тузилган далолатномани ва қайта ҳисобланган 204 млн сўм зарарни ўз ҳамкасби орқали бартараф қилиб бериш эвазига 1,6 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур ноқонуний ишга алоқадор бўлган АЖ Абонентлар бошқармасининг яна бир мутахассиси А.А. ўз хизмати учун ушбу пул маблағидан 1,3 минг долларни олган вақтида ушланди.
Бошқа ҳолатда эса Янгийўл туманида яшовчи муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ содир этган жинояти учун ҳозирда ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган 1983 йилда туғилган А.С. ҳам қўлга олинди.
У 2021 йилнинг июнь ойида онлайн-аукцион орқали ўзига ва 6 нафар қариндошига деҳқончилик йўналишида фойдаланиш учун 49 йил муддатга ижарага берилган 2,7 гектар ер майдонини 1979 йилда туғилган И.К. билан тил бириктириб, мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган.
Бунинг эвазига 40 минг доллар талаб қилиб, олдиндан 5 минг доллар олган вақтларида ушланди.
Ҳозирда ҳар иккала ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг