Тошкент туманидаги «Навоий» — «Қоплонбек» чегара божхона пости қайта очилди
27 январдан бошлаб Тошкент вилояти Тошкент туманида жойлашган «Навоий» чегара божхона пости («Зангиота» чегара ўтказиш пункти) синов режимида иш бошлади, дея хабар бермоқда Божхона қўмитаси матбуот хизмати.
Янги постда фуқаролар учун қулай заллар, енгил автомобиллар ва автобуслар учун алоҳида йўлаклар ташкил этилган. Шунингдек, бир вақтнинг ўзида 500 дан ортиқ енгил автомобиллар ва 100 дан зиёд автобусларни қабул қилиш имкониятига эга автотураргоҳ қурилган. Унда халқаро йўналишда ҳаракатланаётган автобус ва енгил автотранспорт воситалари, шунингдек, маҳаллий йўналишдаги жамоат транспортлари ҳамда такси хизматлари йўлга қўйилди.
Автотураргоҳда транспорт воситалари учун кутиш жойлари, тез тайёр овқатланиш шохобчалари, кафе ва бошқа хизматлар йўлга қўйилиб, халқаро йўналишдаги транспортлар учун электрон навбат тизими жорий этилиши кўзда тутилган.
Таъкидлаш жоиз, ўзбек-қозоқ чегарасидаги «Навоий» — «Қоплонбек» автойўл ўтказиш пункти 2022 йилнинг ноябрида ёпилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг