Тошкент тиббиёт академияси Малайзиянинг нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатди

18:52 11 Февраль 2025 Жамият
292 0

Тошкент тиббиёт академиясининг ректори вазифасини вақтинча бажарувчи Шуҳрат Боймурадов 2025 йилнинг 3-6 февраль кунлари Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида бўлди. Ушбу ташриф Биринчи Ўзбекистон — Малайзия таълим форуми доирасида амалга оширилган бўлиб, унинг мақсади икки мамлакат ўртасидаги таълим соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янги келишувлар имзолаш эди. Форумда Тошкент тиббиёт академияси ва Малайзиянинг бир қатор олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди.

Ташриф давомида Тошкент тиббиёт академияси ва Малайзиянинг IMU University, INTI International University, UCSI University ҳамда Халқаро Маданий Мулоқот Маркази билан қатор муҳим келишувлар имзоланди. IMU University билан халқаро конференциялар, симпозиумлар ва илмий тадқиқотлар ташкил этиш, қўшма мақолалар чоп этиш ва талабалар ҳамда профессор-ўқитувчилар алмашинувини амалга ошириш, стажировка ва амалиёт дастурлари, шунингдек, масофавий таълим курси ва онлайн машғулотларни ташкил қилиш бўйича ҳам келишувлар имзоланди.

INTI International University билан ҳам қўшма конференциялар ва симпозиумлар ўтказиш, масофавий таълим дастурлари ташкил қилиш ва талабаларнинг алмашинуви бўйича келишувларга эришилди. Ушбу ҳамкорлик дастурлари, шунингдек, академик алмашинув ва тажриба орттириш учун ташкил қилинган стажировка дастурлари орқали талабаларга янги имкониятлар тақдим этишга қаратилган.

UCSI University билан ҳам ушбу йўналишларда келишувлар имзоланди, шулар орасида онлайн курслар, тренинглар ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун мувофиқлаштириш ишлари алоҳида эътиборга сазовор. Масофавий таълим ва онлайн курслар ташкил этиш, талабалар учун стажировка ва амалиёт дастурлари ва мутахассислар ташрифлари орқали таълимда янги усулларни жорий этиш борасида ҳамкорлик кўрсатилган.

Шунингдек, Халқаро Маданий Мулоқот Маркази (ICCCM) билан ҳамкорликда профессорлар ва талабалар учун малака ошириш курслари ва алмашинув дастурлари ташкил қилишга келишилди. Бу саъй-ҳаракатлар таълим ва маданий алмашинувларни ривожлантиришга хизмат қилади.

Ташриф натижалари Тошкент тиббиёт академияси ва Малайзиянинг олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлади. Ушбу ҳамкорлик доирасида қўшма илмий тадқиқотлар, конференциялар ва онлайн курслар ташкил этиш, талабалар ва профессорлар алмашинуви, янги тажрибаларни амалга ошириш имкониятлари яратилади. Бу дастурлар Тошкент тиббиёт академиясининг халқаро академик репутациясини мустаҳкамлаш ва таълим дастурларини такомиллаштиришга катта ҳисса қўшади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?