Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача мўлжалланган бош режаси тасдиқланди

Бош режанинг асосий кўрсаткичларини белгиловчи хариталар Қурилиш ва уй-жой хўжалиги вазирлигининг Шаҳарсозлик кадастри геоахборот тизимида очиқ маълумот сифатида жойлаштирилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 декабрдаги 880-сон қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган даврга мўлжалланган бош режаси тасдиқланди.
Мазкур ҳужжат пойтахтнинг барқарор ва мувозанатли ривожланишини таъминлаш, аҳолининг бугунги ва истиқболдаги талабларини қондиришга йўналтирилган бўлиб, экологик зоналар ва маданий меросни ҳимоя қилиш, инфратузилмани модернизация қилиш ҳамда яшил ҳудудларни кенгайтиришни ўз ичига олади.
Қарорга мувофиқ, бош режада белгиланган кўрсаткичларни акс эттирувчи хариталар Қурилиш ва уй-жой хўжалиги вазирлигининг Шаҳарсозлик кадастри геоахборот тизимида жойлаштирилади. Ушбу хариталар очиқ маълумот сифатида тақдим этилади.
Шаҳар ҳудудида қурилиш ишлари фақат бош режа асосида ва тегишли тартибда ишлаб чиқилган мастер-режа, батафсил режалаштириш лойиҳаси ёки қурилиш лойиҳаси тасдиқланган ҳолда амалга оширилади.
Тошкент шаҳар ҳокими бош режани амалга ошириш бўйича олиб борилган ишлардан ҳар чорак якунида Вазирлар Маҳкамаси Раислиги йиғилишида ҳисобот бериб боради.
Бош режани ишлаб чиқишдан асосий мақсад эса:
— қурилишга рухсат бериш жараёнларини тартибга солиш;
— шаҳарнинг муҳандислик ҳамда йўл-транспорт инфратузилмасини, аҳоли зичлиги параметрларини, шунингдек, умумий стратегиясини режалаштириш;
— шаҳарнинг яшил ва санитар ҳимояланадиган ҳудудлари ҳамда маданий меросини муҳофаза қилиш;
— Иқтисодий-ижтимоий ривожланиш йўлларини белгилаш;
— Аҳолининг бугунги ва истиқболдаги талабларини қаноатлантириш.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг