Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг учинчи йиғилиши ўтказилади
Жорий йилнинг 15–17 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг учинчи йиғилиши ўтказилади.
Тадбирнинг асосий мақсади Марказий Осиё давлатлари ҳамда Корея Республикаси ўртасида олий даражада эришилган келишувларнинг ижросини таъминлашга кўмаклашиш, парламентлараро мулоқотни чуқурлаштириш ва ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишдан иборат.
«Инсон қадри, ижтимоий адолат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўлидаги ҳамкорлик» мавзусидаги учинчи йиғилишнинг ялпи мажлиси Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси ўртасидаги яқин истиқболга мўлжалланган минтақавий ҳамкорликнинг устувор йўналишларига бағишланади.
«Иқтисодий ҳамкорлик, рақамли трансформация ва саноат: минтақалар ривожининг тараққиёт йўллари» ҳамда «Барқарор ривожланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш: экологик ташаббусларни амалга оширишда парламентларнинг роли» мавзуларида 2 та сессия ўтказиш ҳам режалаштирилган.
Шунингдек, парламентлараро комиссиялар ва дўстлик гуруҳлари аъзолари иштирокидаги учрашувларда қонунчилик соҳасидаги илғор тажрибаларни ўрганиш мақсадида think-thank ва илмий доиралар вакиллари билан муҳокамалар ташкил қилиш ҳам назарда тутилган.
Йиғилиш якунлари бўйича Қўшма декларация қабул қилиш кўзда тутилган.
Таъкидлаш жоиз, мазкур форматдаги биринчи учрашув 2023 йил 19 сентябрда Сеул шаҳрида, иккинчиси эса 2024 йил 14 октябрда Ашхободда бўлиб ўтган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Австралияда 16 ёшгача бўлган ўсмирларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг