Тошкент метросининг 6 та бекатида поездлар ҳаракати тўхтатилади

Тошкент метрополитенининг ер усти ҳалқа йўналишидаги айрим бекатлар оралиғида поездлар ҳаракати тўхтатилади. Бу ҳақида «Тошкент метрополитени» хабар берди.
Унда айтилишича, метро поездлар ҳаракати ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида, ер усти эстакадалари ва бекатлари маълум муддат фойдалангандан сўнг, режали профилактик ишларни амалга ошириш лозим.
Режали профилактик ишлар амалга ошириш учун 2025 йил 2 август санасидан бошлаб, 6 та бекатдан иборат «Технопарк – Янгиобод» бекатлари оралиғида метро поездлар ҳаракати тўхтатилади.
Маълум қилинишича, йўловчиларга ноқулайлик ҳосил қилмаслик мақсадида, «Технопарк-Қипчоқ-Технопарк» метро бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи катта сиғимли автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади. Ушбу автобусларнинг кунлик иш вақти тонгги 05:00 дан тунги 23:00 га қадар амалга оширилиши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг