Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши техник сабабларга кўра тўхтатилди

Фото: «Халқ сўзи»
Бугун Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши техник сабабларга кўра тўхтатилгани ҳақида хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ҳолат бўйича Транспорт вазирлиги маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун, тахминан 10:40да Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши техник сабабларга кўра тўхтатилди. Барча йўловчилар эвакуация қилинди. Сергели метро йўналиши бўйлаб автобуслар ҳаракати ташкил этилмоқда. Айни вақтда, «Тошкент метрополитени» УК раҳбарияти воқеа жойида вазиятнинг сабабларини аниқламоқда.
«Халқ сўзи» маълумотларига кўра, йўловчиларга мазкур йўналишда ҳаракат қачон тикланиши ҳақида маълумот берилмаган ва уларга автобусларга чиқишга кўрсатма берилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БААнинг «Манара» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг