Тошкент «Катта дубулға»сидан кейин Олимпиада рейтинги эълон қилинди

11:19 10 Март 2021 Спорт
1846 0

Фото: Ҳасан ПАЙДОЕВ("Халқ сўзи")

Халқаро дзюдо федерацияси 5-7 март кунлари пойтахтимизда ўтган «Катта дубулға» мусобақасидан сўнг спортчиларнинг янгиланган Олимпиада рейтингини эълон қилди. Унга кўра, мусобақада муваффақиятли иштирок этган Шарофиддин Болтабоев, Сардор Нуриллаев, Давлат Бобонов, Гулноза Матниязова каби вакилларимиз ўз ўринларини яхшилаб олишди. Шарофиддин Лутфиллаев эса қозоғистонлик Елдос Сметов билан ўрин алмашди. Бу ҳақда МОҚ ахборот хизмати хабар берди.

Қуйида ушбу рўйхат билан батафсил танишишингиз мумкин:

-60 кг:

1. Рюжу Нагаяма (Япония) – 7350 очко

5(4). Шарофиддин Лутфиллаев (Ўзбекистон) – 5243 (йўлланма зонасида)

24(23). Диёрбек Ўрозбоев – 2416 очко (йўлланма зонасида)

39(43). Кемран Нуриллаев – 1465 очко (йўлланма зонасида эмас)

-66 кг:

1. Ан Баул (Жанубий Корея) – 5891 очко

14(18). Сардор Нуруллаев – 3286 очко (йўлланма зонасида)

35. Шаҳрам Аҳадов – 1561 очко (йўлланма зонасида эмас)

-73 кг:

1. Соичи Хашимото (Япония) – 7639 очко

6(6). Ҳикматиллоҳ Тўраев – 4244 очко (йўлланма зонасида)

-81 кг:

1. Маттиас Кассе (Бельгия) – 7054 очко

7(9). Шарофиддин Болтабоев – 4681 (йўлланма зонасида)

24(24). Камолиддин Расулов – 2332 (йўлланма зонасида)

-90 кг:

1. Николоз Шеразадашвили (Испания) – 8311 очко

14(17). Давлат Бобонов – 3697 очко (йўлланма зонасида)

-100 кг:

1. Варлам Липартелиани (Грузия) – 6848 очко

16(15). Муҳаммадкарим Хуррамов – 3317 (йўлланма зонасида)

+100 кг:

1. Лукаш Крпалек (Чехия) – 6423 очко

17(16). Бекмурод Олтибоев – 3102 очко (йўлланма зонасида)

34(34). Алишер Юсупов – 1528 очко (йўлланма зонасида эмас)

Аёллар:

-52 кг:

1. Амандин Бушар (Франция) – 8955 очко

27(27). Диёра Келдиёрова – 2367 очко (қитъавий квота)

-70 кг:

1. Мариа Эве Гахе (Франция) – 6678 очко

28(30). Гулноза Матниязова – 2452 очко (қитъавий квота)

Эслатма!

– Юқорида фақат Олимпиада рейтинги келтириб ўтилган, жаҳон рейтинги эмас.

– Рейтингда етакчи ва унга энг яқин вакилларимиз кўрсатилган.

– Бир вазнда 2 ёки ундан ортиқ дзюдочи йўлланма зонасида бўлса, қайси спортчи Олимпиадага боришини МОҚ ва федерация танлайди.

– Олимпиада рейтингини йиғиш 2021 йилнинг 28 июнь санасида якунланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер