Тошкент ҳокимлиги шошилинч огоҳлантириш билан чиқди

17:03 29 Май 2025 Жамият
176 0

Фото: ФВВ

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда кучли шамол кузатилаётгани муносабати билан шаҳар аҳолиси ва меҳмонларини огоҳликка чақирди.

Унга кўра, об-ҳаво шароитининг ёмонлашуви сабабли симларнинг узилиши, дарахтларнинг қулаши ва ҳавода чанг миқдори кўпайиши мумкин.

Бундай ҳолларда фуқаролар қуйидагиларга алоҳида эътибор бериши сўралган:

  • автомобилларни дарахтлар ва электр узатиш линиялари остида қолдирмаслик;
  • кўчада юришни чекланг, айниқса аллергия ёки чангга юқори сезувчанлиги бўлганлар;
  • шаҳар бўйлаб ҳаракатланишда эҳтиёткор бўлиш.

«Ўзингизни, яқинларингизни ва шахсий мулкингизни асранг», дейилади ҳокимлик хабарида.

Шунингдек, фавқулодда вазиятлар юз берганда қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилиш тавсия этилди: 1050, 1055, (71) 212-69-80, (71) 212-69-82.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?