Тошкент давлат иқтисодиёт университети QS рейтингида ТОП–500 таликдан жой олди
Тошкент давлат иқтисодиёт университети QS рейтингида ТОП–500 таликдан жой олди. Жорий йилнинг 12 март куни QS халқаро рейтинг агентлиги томонидан “QS by subject–2025” халқаро университетлар рейтинги натижалари расман эълон қилинди.
Ушбу рейтингда Тошкент давлат иқтисодиёт университети илк бор “Ижтимоий фанлар ва менежмент” йўналиши бўйича “Иқтисодиёт ва эконометрика” (Economics and Econometrics) соҳасида жаҳоннинг нуфузли ТОП–500 университетлари орасида 401–450-поғоналарда қайд этилди.
Шу билан бирга, ТДИУ QS рейтингининг мазкур йўналиши бўйича Ўзбекистон олий таълим муассасалари орасида биринчи ва ҳозирча ягона университет ҳисобланади.
Бу муваффақият – университетнинг илмий-тадқиқот фаолиятини кенгайтириш, халқаро академик ҳамкорликни ривожлантириш ва таълим сифати бўйича узоқ муддатли стратегиясининг самарали натижасидир. Ушбу ютуқ ТДИУнинг халқаро майдондаги нуфузини янада ошириб, университет жамоаси учун янги марралар сари дадил қадам ташлашга катта рағбат ва имконият бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент давлат иқтисодиёт университети миллий ва халқаро рейтингларда юқори ўринларни қайд этиб келмоқда, хусусан, университет “QS Stars” рейтингида 5 юлдуз олган Марказий Осиёда иккинчи ва Ўзбекистонда биринчи олий таълим муассасаси ҳисобланади.
QS (Quacquarelli Symonds) – бу дунёдаги энг нуфузли таълим рейтингларини тузувчи халқаро ташкилотлардан бири. У асосан олий таълим муассасаларини баҳолаш билан шуғулланади. QS рейтинглари тадқиқотчилар ва профессор-ўқитувчилар фикри асосида академик обрў, битирувчиларнинг ишга жойлашиш имкониятлари бўйича иш берувчиларнинг фикри, талабалар ва ўқитувчилар нисбати, илмий мақолалар ва иқтибослар сони халқаро талабалар ва профессор-ўқитувчилар улуши каби турли мезонларга асосланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг