Тошкент давлат аграр университетида «Буюк сиймоларга таъзим» тадбири ўтказилди

Бугун Тошкент давлат аграр университети Маданият саройида ўзбек адабиёти ва тарихининг икки буюк сиймоси – мутафаккир, давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги ҳамда саркарда, шоир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан «Буюк сиймоларга таъзим» номли байрам тадбири бўлиб ўтди. Мазкур тадбир миллий маънавиятимизни улуғлаш, ёш авлодга буюк аждодларимизнинг бой ижодий меросини етказиш ва уларнинг ўлмас ғояларини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилди.
Тадбирни Тошкент давлат аграр университети ректори Н.Обломурадов очиб бериб, ўз нутқида буюк сиймолар ижодини ўрганиш ва тарғиб қилишнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди. Тадбирда таниқли олимлар, адабиётшунослар, санъаткорлар, талаба-ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Навоий ва Бобур ижоди бўйича ўтказилган танлов ғолиблари тақдирланди, олимлар ва адабиётшунослар эса ушбу икки буюк шахснинг ҳаёти ва ижоди ҳақида қимматли маълумотлар тақдим этдилар.
Бадиий қисмда иштирокчиларга мумтоз куй-қўшиқлар, саҳна кўринишлари ва адабий чиқишлар намойиш этилиб, тадбир ҳақиқий маънавий байрам тусини олди. Ушбу тадбир ёш авлодни буюк аждодларимиз меросига бўлган ҳурмат руҳида тарбиялаш ва уларнинг ижодий ҳамда илмий меросини янада чуқур ўрганишга ундашга хизмат қилди.
Шаҳзода ЭРГАШЕВА,
ЎзДЖТУ Халқаро журналистика факультети талабаси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг