Тошкент аэропортида сайёҳлик компаниялари учун инфотур ташкил этилди

12:44 30 Август 2023 Жамият
285 0

“Тошкент” халқаро аэропортида мамлакатимиз бош ҳаво бандаргоҳи орқали сайёҳларни ҳам қабул қилиш, ҳам жўнатиш билан шуғулланувчи туроператорлар вакиллари учун инфотур бўлиб ўтди.

Тадбирдан кўзланган мақсад хорижий ва маҳаллий сайёҳлар учун яратилаётган шарт-шароитлар, янгиланаётган аэропорт инфратузилмаси, янги савдо шохобчалари, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш нуқталари, юқори қулайликдаги заллар, аэропортнинг қўшимча хизматлари ҳақида маълумот бериш, шунингдек, туризм саноати вакилларининг фикр-мулоҳазаларини олишдан иборат эди.

“Uzbekistan Airports” ходимлари халқаро авиақатновлар терминалининг учиб келиш ва учиб кетиш заллари бўйлаб экскурсия ўтказиб, туроператорларнинг барча саволларига жавоб беришди. Шунингдек, тадбир доирасида меҳмонлар маҳаллий “Silk Avia” авиакомпанияси самолёти бортига чиқишди, унда турли бўлимлар раҳбарлари авиаташувчининг фаолияти ҳақида батафсил сўзлаб беришди.

Тадбир якунида давра суҳбати бўлиб, унда сайёҳлик компаниялари ва аэропорт вакиллари ўзаро фикр алмашиб, ҳамкорликни янада ривожлантириш истагини билдирдилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?