Тўртта вилоятда ноқонуний давлат харидларининг олди олинди
Рақобат қўмитаси томонидан жорий йилнинг март ойида ҳудудлар кесимида давлат харидларида 5,6 миллиард сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, уларнинг олди олинди.
Бунда Сурхондарёда Автомобиль йўллари бош бошқармаси томонидан умумий қиймати 2,6 миллиард сўмлик, Хива шаҳар «Nurli maskan» ихтисослаштирилган мактаб-интернатида 1,4 миллиард сўмлик ва «Xiva milliy non» МЧЖ томонидан 200 миллион сўмга яқин давлат харидида қонунбузилиш ҳолатлари қайд этилган.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида «Geoinnovatsiya markazi» томонидан 800 миллион сўмлик ва Қарши шаҳридаги Олимпия ва паралимпия спорт мактабида 600 миллион сўмлик харид жараёнида ҳам қонунга зид ҳаракатлар аниқланган.
Натижада, буюртмачиларга нисбатан Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари томонидан белгиланган тартибда ишлар қўзғатилди, шунингдек, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан кўрсатмалар берилди ва масъулларга тегишли чоралар кўрилди
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг