Тўрт вилоятда пора олаётган адвокатлар қўлга тушди
Қашқадарё, Навоий, Бухоро ва Сирдарё вилоятларида адвокатларнинг ноқонуний қилмишлари фош этилди. Бу ҳақда Telegramдаги «Хавфсизлик» каналида хабар берилди.
Қайд этилишича, Жиноят ишлари бўйича Деҳқонобод туман судида кўрилаётган жиноят ишидаги айбланувчига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишида суд тизимидаги танишлари орқали ёрдам бериш эвазига 4 минг доллар олган вақтида мазкур туманда фаолият юритувчи адвокатлик бюроси адвокати Д.А. ашёвий далиллар билан ушланган.
Навоий шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик фирмаси адвокати Х.А. айбланувчига нисбатан мансабдор танишлари орқали енгил жазо тайинлатиб, уни озодликка чиқартириб бериш эвазига 20 млн сўм ва 500 доллар олган вақтида қўлга олинган.
Вобкент туманида адвокатлик бюроси адвокати Н.Ғ. айбдор деб топилган фуқарога нисбатан суднинг 3 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш бўйича чиқарган ҳукмини ўзининг мансабдор танишлари орқали 1 йил 2 ой муддатда якунлатиб бериш эвазига 1200 доллар олган вақтида ушланган.
Қарши шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик фирмасининг муқаддам судланган адвокати Б.А. ҳам фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судда кўриб чиқилаётган эр-хотин ўртасидаги никоҳни ваколатли танишлари орқали бекор қилдириб бериш эвазига 1100 доллар олган вақтида қўлга тушган.
Ширин шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик фирмаси адвокати Б.Қ. айбланувчига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишида суд органларидаги мансабдор танишлари орқали ёрдам бериш эвазига 800 доллар ва 2,5 млн сўм олган вақтида қўлга олинган.
Манбага кўра, ҳозирда мазкур адвокатларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг