Тўрт ойда Ўзбекистонга 3,1 миллион нафардан ортиқ чет эллик ташриф буюрди

11:56 30 Июнь 2025 Welcome to uzbekistan
439 0

2025 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонга 3,1 миллион нафардан ортиқ чет эл фуқароси туристик мақсадларда ташриф буюрган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди. Қўмита хабарига кўра, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 987,9 минг нафарга ёки 46,4 фоизга кўпайган.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қўшни Қирғиз Республикасидан ташриф буюрган — 942,2 минг нафар. Иккинчи ўринда Тожикистон фуқаролари бўлиб, уларнинг сони 793,9 минг нафарни ташкил этган. Қозоғистондан эса 617,2 минг нафар сайёҳ келган.

Россиядан ташриф буюрган сайёҳлар сони 240,1 минг нафарга етган бўлса, Афғонистондан 156,6 минг нафар, Туркманистондан эса 109,6 минг нафар сайёҳ келган.

Туркиядан 49,4 минг нафар, Хитойдан 38,1 минг нафар, Ҳиндистондан эса 22,6 минг нафар турист Ўзбекистонга ташриф буюрган. Шунингдек, Италиядан 11,1 минг нафар сайёҳ келгани қайд этилган. Бошқа давлатлардан эса жами 136,8 минг нафар турист Ўзбекистонга келган.

Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонга ташриф буюрувчи сайёҳлар сони йил сайин ошиб бораётгани кузатилмоқда. Бу эса мамлакатнинг туристик салоҳияти ошиб бораётганидан далолат беради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?