Тўрақўрғон ИЭСга табиий газ етказиб берилиши тикланди. Станция умумий тармоққа электр энергия узата бошлади

19:04 17 Август 2022 Жамият
474 0

Фото: Архив сурат

Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясига табиий газ етказиб берувчи магистраль газ қувурида юзага келган носозлик бартараф этиб, станцияга газ етказиб берилиши қайта тикланди.

Соат 18:33 да 1-сон энергоблок тармоққа уланиб электр энергиясини узатишни бошлади. Станция соат 19:30 дан тўлиқ қувватда ишлай бошлайди.

Эслатиб ўтамиз: Йўқотилган қувватни тиклаш учун Тошкент, Янги Ангрен, Сирдарё ИЭСлари ҳамда Чорвоқ гидроэлектр станциясидаги захира энергоблоклар ишга туширилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?