Тўрабек Ҳабибуллаев икки карра Олимпиада чемпионига имкониятни бой бериб қўйди
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тўрабек Ҳабибуллаев «Париж-2024» ёзги Олимпиада ўйинларидаги иштирокини давом эттирди.
-80 кг вазн тоифасида рингга чиққан боксчимиз «Париж-2024» ёзги Олимпия ўйинларидаги иккинчи жангида мағлубиятни қабул қилиб олди ва медаллардан қуруқ қолди.
20 ёшли боксчимиз икки карра Олимпиада чемпиони, кубалик Арлен Лопесга қарши баҳс олиб борди. Жуда қизғин кечган баҳснинг биринчи ва иккинчи раундларида 2:3 ҳисобида ютқазган Тўрабек, учинчисида фаоллашиб 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди, аммо бу етарли бўлмади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг