Тўқимачилик саноати ютуқлари намойиши
Фото: Сирожиддин Воҳидов / “Халқ сўзи”
Пойтахтимиздаги “CAEx” кўргазма мажмуасида Ўзбекистонда биринчи маротаба тўқимачилик саноатининг учта йирик — “Heimtextil”, “Texworld Tashkent”, “Apparel Sourcing Tashkent” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
Ушбу кўргазмаларда уй тўқимачилик ва интерьер матолари, замонавий кийимлар учун матолар, иплар ҳамда аксессуарларнинг кенг ассортиментини таклиф этилмоқда.
Эътиборлиси, тадбир аутсорсинг ҳамда инновацион ишлаб чиқариш технологияларига эътибор қаратган ҳолда тайёр кийим-кечаклар ишлаб чиқарувчиларни бирлаштираётир.
Қарийб 4 минг кв.м.дан ортиқ кўргазма майдонида 250 дан ортиқ иштирокчилар ўз стендларини тақдим қиляпти.
Муҳими, мазкур намойиш тўқимачилик ва тикувчилик машинасозлиги соҳасидаги жаҳон ишлаб чиқарувчиларининг ютуқлари ва ишланмаларини кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасидир.
Кўргазма 8 ноябрга қадар давом этади.


























Фото: Сирожиддин Воҳидов / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг