Туркияда мамлакатнинг ядровий пойгага қўшилиш эҳтимоли истисно этилмади
Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фиданнинг айтишича, агар минтақадаги бошқа давлатлар ядровий қуролга эга бўлса, Туркия ҳам мажбурий равишда ядровий пойгага қўшилишига тўғри келиши мумкин. Унинг сўзларини «Коммерсант» нашри келтирди.
Фидан Туркиянинг ядровий қуролга эга бўлиш истаги бор-йўқлиги ҳақидаги саволга тўғридан-тўғри жавоб бермади.
«Бу масалани умумий стратегик вазият контекстида кўриб чиқиш керак. Ростини айтганда, минтақада ҳозирги кучлар мувозанатини бузиши мумкин бўлган кескин ўзгаришларни кўришни истамаймиз. Масалан, Эрон билан муаммоли муносабатларга эга давлатлар ядровий қуролга эга бўлишга интилади. Бундай шароитда биз ҳам эҳтимол, ихтиёрсиз равишда бу пойгага қўшилиб қолишимиз мумкин», — деди вазир.
Шу билан бирга, Туркия ташқи ишлар вазири ядровий қуролга эга бўлиш «жиддий хавф ва хатарларни олиб келиши»ни, шу сабабли бундай сценарий «мақбул эмас»лигини ҳам таъкидлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг