Россияда мигрантларнинг тиббий кўрикдан бош тортгани учун жарималар оширилиши маъқулланди
Россия Давлат думаси депутатлари мигрантларнинг тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаши учун жарималарни 12 баробардан зиёд оширишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Амалдаги қонунчиликка кўра, хорижий фуқароларнинг тиббий кўрикдан бош тортгани учун 2–4 минг рубль миқдорида жарима ва суд қарори билан мамлакатдан чиқариш чораси назарда тутилган.
Қонун ташаббускорлари жарима миқдорини 25–50 минг рубль даражасигача оширишни таклиф этмоқда. Шу билан бирга, суд қарори асосида депортация қилиш имконияти сақланиб қолади.
Белгиланган муддатда жарима тўланмаса, дастлабки сумманинг икки баробари миқдорида қўшимча жарима солинади ва мажбурий тарзда мамлакат ҳудудидан чиқариш чораси қўлланилади.
Шунингдек, хорижий фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этиш таклиф қилинмоқда. Жисмоний шахслар учун жарима 25–100 минг рубль, мансабдор шахслар учун 100–200 минг рубль, юридик шахслар учун эса 300 минг рублдан 1 миллион рублгача этиб белгиланиши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг