«Томорқа хўжалиги тўғрисида»ги Қонун соҳада янги даврни бошлаб беради
Мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларни мантиқий давом эттириш ҳамда ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб қувватлаш мақсадида томорқа хўжалиги учун яхлит ва мустақил қонун ҳужжатини зарур эди.
Бошқача айтганда, амалга оширилган ислоҳотлар натижасида томорқа хўжалиги яхлит соҳа сифатида ўзининг янги ривожланиш босқичига ўтганлиги туфайли мазкур соҳанинг қонунчилик асосларини яратиш, шунингдек, томорқа хўжалигини юритишда ер участкаларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини қонун билан мустаҳкамлаш талаб этади.
Шуни ҳисобга олган ҳолда жорий йилнинг 1 апрелида Ўзбекистон Республикасининг «Томорқа хўжалиги тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинди.
Тузилишига кўра 19 моддадан иборат мазкур қонун томорқа хўжаликларини юритишни ташкил этиш ва уларни ривожлантириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Айтиш жоизки, шахсий томорқа хўжалиги аҳоли томонидан ўзларига тегишли бўлган ер участкаларида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини эркин савдо ҳамда оила эҳтиёжлари учун етиштириш билан боғлиқ меҳнат фаолиятидир.
Шахсий томорқа хўжалигини юритиш тадбиркорлик фаолияти ҳисобланмайди ҳамда шахсий томорқа хўжалигини давлат рўйхатидан ўтказиш талаб этилмайди. Шахсий томорқа хўжалигида фаолият юритаётган шахс ўз фаолиятини ўзини-ўзи банд қилиш тариқасида расмийлаштириши мумкин.
Шахсий томорқа хўжалиги эгаси томонидан унга ажратилган ер участкасида етиштирилган ва қайта тайёрланган маҳсулотлар унинг хусусий мулки ҳисобланади.
Айни вақтда, вилоятимизда қишлоқ хўжалигида маҳсулот етиштиришнинг инновацион усуллари амалиётга татбиқ этилмоқда.
Вилоятимизни кезиб юрганда, замонавий иссиқхоналар, интенсив боғлар яратиш борасида илғор технологиялар ҳаётга татбиқ қилинаётганлигини кўришимиз мумкин.
Жумладан, баъзи жойларда фуқароларимиз ўз томорқаларида экин экиб, самарали фойдаланилаётганлигини алоҳида эътиборга сазовордир.
Ваҳоланки, ҳар бир шахсий томорқа – бу фуқароларимизнинг ризқ-рўзи, қўшимча даромад манбаи, бандликни, арзончиликни таъминлашнинг самарали усулидир.
Турғун Каракулов ,
Бош прокуратура бошқарма прокурори,
Фазлиддин Отаев,
Қашқадарё вилоят прокуратураси
бўлим катта прокурори
,
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг