Токиога-2020га 10 нафар ўзбекистонлик дзюдочилар билан боради. Йўлланмалар сони эса тарихда илк маротаба 11тани ташкил этди

11:00 23 Июнь 2021 Спорт
807 0

Халқаро дзюдо федерацияси томонидан Токио-2020 Олимпиадаси йўлидаги рейтинг очколари ҳисоблаб чиқилиб, тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасига йўл оладиган лицензиантлар номи расман эълон қилинди.

Кеча дунё дзюдочиларининг якуний рейтинг ўринлари расман эълон қилинди. Кутилганидек 9 нафар ўзбекистонлик дзюдочи Токио-2020 Олимпиадаси лицензиясини қўлга киритишди ва энг муҳими, Фарангиз Хожиевага қитъавий квота тақдим этилди. Энди Токиога 7 нафар эркак ва 3 нафар аёл дзюдочи билан борадиган бўлди.

Шунингдек, дзюдо ватанида ўтадиган тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси жамоавий микст баҳсларида энди Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Халқаро дзюдо федерацияси 130 давлат орасидан бор йўғи 12 тасига ушбу имкониятни тақдим этди. Ўзбекистон тарихда илк бор бу имкониятга эга бўлди.

Шунда Ўзбекистон дзюдо терма жамоасининг умумий лицензиялари сони 11та (10та яккалик ва битта жуфтлик )га етди.

Қуйида дзюдо бўйича Токио-2020 лицензиантлари билан танишинг:

-60 кг: Лутфуллаев Шарофиддин,

-66 кг: Нуриллаев Сардор,

-73 кг: Тўраев Ҳикматилло,

-81 кг: Болтабоев Шарофиддин,

-90 кг: Бобонов Давлат,

-100 кг: Хуррамов Муҳаммадкарим,

+100 кг: Олтибоев Бекмурод,

-52 кг: Кeлдиёрова Диёра,

-63 кг: Хожиeва Фарангиз,

-70 кг: Матниязова Гулноза.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер