Токио 2020: Ўзбекистонлик спортчилар тантанали очилиш маросимида иштирок этди
Япониянинг Токио шаҳрида Коронавирус пандемияси сабаб дунё спорт жамоатчилиги 5 йил кутган XXXII ёзги Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бошланди.
Маросимда иштирокчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қатнашчиларнинг сонига чекловлар қўйилган. парадда биринчи бўлиб замонавий Олимпия ўйинларининг асосчиси ҳисобланмиш Греция чиқиб келади. Шундан сўнг мезбон давлат алифбоси бўйича давлатлар кетма-кетлиги «Олимпия стадиони»да кўриниш беради. Ўзбекистон номи япон алифбосида олди қаторлардан бўлиб, тартиб рақам бўйича 25-ўриндан жой олди. Майдонда Ўзбекистон байроғини боксчи Баҳодир Жалолов ва таэквондочи Нигора Турсунқулова олиб чиқди.
XXXII ёзги Олимпия ўйинлари 23 июль – 8 август кунлари бўлиб ўтади. Унда Ватанимиз шарафини 17 спорт турида 71 нафар вакилимиз ҳимоя қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг