«Токио — 2020» йўлланмаларининг 70 фоизи тақсимлаб бўлинди

16:52 17 Май 2021 Спорт
1102 0

Барчамиз орзиқиб кутаётган "Токио — 2020" Олимпия ва Паралимпия ўйинлари стартига 67 кун қолди. Халқаро Олимпия қўмитасининг маълум қилишича, айни пайтга келиб лицензияларнинг 70 фоизи ўз эгаларини топган, дейилади МОҚ матбуот хизмати хабарида..

Рақамлар бўйича айтадиган бўлсак, ҳозирда 7800 дан ортиқ спортчи Олимпиада иштирокчиларига айланиб улгурди. Ҳозирги кунга келиб, рейтинг ва квалификацион турнирлар орқали бир қатор спорт турларида ўйналадиган йўлланмалар ўз эгаларини кутмоқда.

Футбол, спорт курашлари, велоспортнинг шоссе ва трек, гандбол, чим устида хоккей, волейбол, қояга чиқиш, сув полоси, сувга сакраш, от спорти бўйича йўлланмалар тақсимлаб бўлинган. 5 июлгача барча спорт турлари бўйича лицензиялар тўлиқ тақсимланади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача Ўзбекистон делегацияси Олимпия ўйинларига 41 та, Паралимпия ўйинларига эса 16 та йўлланма қўлга киритган. Токио-2020 Олимпия ўйинлари 23 июль – 8 август, Паралимпия ўйинлари эса 24 август – 5 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер