Тойлоқда бир дона картошка вазни 2,2 килограмм

19:50 20 Июль 2023 Жамият
486 0

Фото: Халқ сўзи

Бундай ҳосил салмоғи ва баракаси Тойлоқ туманида жойлашган Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти Самарқанд илмий тажриба станциясида кузатилди.

— Тажриба майдонларида 2023 йил ҳосили учун 11 гектар майдонда картошка етиштирилди, — дейди илмий тажриба станцияси директори Алишер Исмоилов. – Булар картошканинг “Боғизоғон”, “Раноми”, “Эволюшин”, “Аризона”, “Силвана” ва “Лусинда” навларидир.

Илмий жамоа томонидан баҳорги ва ёзги муддатларда картошка етиштиришнинг ресурс тежамкор, инновацион усуллари тўғрисидаги тавсияномалари чиқарилиб, деҳқон ва фермер хўжаликларига амалий ёрдам бериб келинмоқда. Бугунги кунда илмий тажриба станцияси далаларида ҳар гектар ердан 50-52 тонна ҳосил олинмоқда ва бир дона картошка вазни 2-2,2 килограммгача тош босмоқда.

Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?