Тоғ чанғиси: ҳамюртларимиз Италияда навбатдаги халқаро мусобақаларга ҳозирлик кўряпти
Тоғ чанғиси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Европа турнирларида ўз иштирокларини олиб боришмоқда. Айни пайтда Пхёнчхан-2018 ва Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинлари иштирокчиси Комилжон Тўхтаев Италияда шуғулланмоқда.
Ҳамюртимиз Кронплатс шаҳридаги шу номли клубда навбатдаги халқаро мусобақаларга ҳозирлик кўряпти.
Шунингдек, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари Италиянинг Аллеге шаҳрида бўлиб туришибди. Андрей Воронов қўл остида шуғулланаётган 6 нафар спортчимиз ўз ёш тоифаларидаги мусобақаларда иштирок этишяпти.
Аҳамиятлиси, уларнинг 3 нафари 2024 йилнинг январь ойида Корея Республикасининг Канвон шаҳрида ўтадиган ўсмирлар қишки Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи мусобақаларда ўз омадларини синаб кўришмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг