Тижорат мақсадида 400 миллион сўмлик «свет» ва газ ўғирлаган «уддабуронлар» қўлга тушди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янги Наманган тумани бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унда айтилишича, ўтказилган терговга қадар текширув давомида ЯТТ «Ғ.С.» «Ишонч» МФЙ ҳудудидаги новвойхонасида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 299,6 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани фош қилинган.
Шу каби яна бир ҳолат, департаментнинг Оҳангарон тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳам аниқланган.
Унга кўра, «М.О.» фермер хўжалиги раҳбари М.Б. тижорат мақсадида сув насосини электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаб, 109,8 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг