Тил ривожида журналист масъулияти

20:34 20 Октябр 2022 Жамият
618 0

Президент фармони билан тасдиқланган «2020-2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепцияси» доирасида мамлакатимизда «Тил миллат кўзгуси» мавзуида турли тадбирлар ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан Миллий матбуот марказида ташкил этилган «Журналистнинг тил бойлиги ёки таҳрирга эҳтиёж борми...» мавзуидаги давра суҳбати ҳам шу йўналишдаги ишлар таҳлили ва она тилимиз мавқеини сақлашда оммавий ахборот воситалари эътибор қаратиши лозим бўлган жиҳатлар муҳокамасига бағишланди.

Давра суҳбатида ўз фикрларини билдирган Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров, «Жаҳон адабиёти» журнали бош муҳаррири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Аҳмаджон Мелибоев, «Тафаккур» журнали бўлим мудири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Султонмурод Олим ва бошқалар журналистларнинг тил қоидаларига риоя қилишлари, мақолаларда сўзларни тўғри қўллай билиши она тилимизнинг софлиги ва жозибадорлигини сақлаш билан бир қаторда унинг янада ривожланишида муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидладилар.

Тадбир сўнгида бир гуруҳ журналистларга Ўзбекистон Журналистлар уюшмасига аъзолик гувоҳномалари ва кўкрак нишонлари топширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер