Тил ўрганувчиларга кенг имкониятлар

18:52 07 Июнь 2024 Жамият
237 0

Пойтахтимизда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда “Ибрат фарзандлари” лойиҳаси, “Edu-Аction exams Centre” маркази ҳамкорлигида “MEGA IELTS SHOW” дастури бўлиб ўтди. Унда хорижий тилларни ўқитиш марказлари мутасаддилари, ўқитувчилар, чет тилига қизиқувчи ёшлар қатнашди.

Тадбирда халқаро тоифадаги спикерлар ва таълим соҳасидаги йирик тадбиркорлар Умиджон Ишмуҳаммедов (“Edu-Аction exams Centre” маркази асосчиси), Хасан Мамасаидов (“МФактор” бизнес мактаби асосчиси) томонидан ёшлар учун замонавий билимларни эгаллаш, хорижий тилларни пухта ўрганиш бўйича маслаҳатлар, маҳорат сабоқлари ўтказилди.

Шунингдек, маросимнинг энг шов-шувли қисми IELTS имтиҳонини бепул топшириш имконини берувчи ваучерларнинг тақдим этилиши бўлди. Ушбу ваучерлар ҳар бир спикер томонидан тахминий учтадан ўриндиқ рақамларини айтиш орқали иштирокчиларга ҳадя этилди. Уларни қўлга киритган ёшлар энди “Edu-Аction exams Centre” марказида IELTS имтиҳонини бепул топшириш имокнига эга бўлди.

— Глобаллашган бугунги дунёда замонавий касбларни эгаллаш, дунёга чиқиш ва салоҳиятини намойиш этиш учун, албатта, хорижий тилларни пухта билиш талаб этилади, — дейди “IELTS zone” ўқув маркази асосчиси Бекзод Мираҳмедов. — Шу боис ёшларимиз орасида чет тилларини ўрганишга қизиқиш жуда баланд. Айниқса, инглиз тилини ўрганувчилар сони мунтазам ортиб бормоқда. Ушбу тадбир ана шундай ёшларни бир жойга жамлаб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Тадбир сўнгида Жавлон Жовлиев қаламига мансуб “Қўрқма” романи асосида суратга олинган қисқа метражли ҳужжатли фильм намойиш этилди. Таниқли санъаткорлар ва ёш ижрочилар иштирокидаги дастур йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.

Гулханой САФАРОВА,

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер