Тиббиёт туризми соҳасида Ўзбекистон ва Ҳиндистон манфаатлари бирлашмоқда
Бугун Тошкент шаҳар ҳокимлигида Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти томонидан пойтахтимизда тиббиёт туризмини ривожлантиришга қаратилган Ҳиндистон турфирма вакиллари билан учрашув ташкил этилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.
Учрашувда Тошкент шаҳридаги “Med Help India” турфирмаси билан ҳамкорликда, Ҳиндистондан лор ва нейрохирургия бўйича малакали шифокорларни юртимизга таклиф қилиш ҳамда Тошкент шаҳрида маҳаллий аҳоли учун бепул ва сифатли консултация ташкил этиш борасида фикрлар алмашилди.
Музокара якунларига кўра, жорий йилнинг март ойидан бошлаб Ҳиндистонлик шифокорлар Тошкент шаҳридаги оилавий поликлиникаларда фуқароларимизни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича келишувга эришилди. Ҳозирги замонавий тиббиёт ва халқ табобати Ҳиндистонда юксак даражада ривожланганлигини ва ҳинд шифокорларининг улкан тажрибасини инобатга оладиган бўлсак ушбу икки томонлама келишув ўзаро манфаатли бўлади деб бемалол айта оламиз. Учрашув якунида меҳмонларга Департаментнинг эсдалик совғалари топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг