Тиббиёт муассасаларини ягона ёндашув асосида ташкил этиш учун «мастер режа» ишлаб чиқилади
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида техникум ва иш берувчилар ўртасидаги ҳамкорлик ҳам янги босқичга олиб чиқилишини айтди.
Хусусан, «дуал таълим» асосида ўқитишни самарали ташкил қилган корхоналарга 7 йил муддатга 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредит ажратилади. Тадбиркорлик рейтингида қўшимча 5 балл берилади.
Корхоналар ишга олган техникум ўқувчиси учун 1 фоизли ижтимоий солиқ имтиёзи яна уч йилга узайтирилади.
Шунингдек, 2026 йилдан бошлаб техникумларда «дуал таълим» асосида таълим олаётган 100 минг ўқувчига илк бор стипендия тўланади. «Аъло» баҳоларга ўқиётган, танлаган касбини пухта эгаллаётган ўқувчиларга эса оширилган миқдордаги стипендиялар берилади.
Иқтисодиётнинг устувор йўналишлари учун юқори интеллектуал салоҳиятга эга кадрларни тайёрлашга эътиборни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
Жиззах политехника институтини Венгриянинг нуфузли «Абуда» университети бошқарувига беришга қарор қилинди. Ўзбекистонда «Сукуба» миллий университети билан ҳамкорликда аниқ фанлар бўйича янги олийгоҳ ташкил қилиш ҳақида келишиб олинди.
Бу тажриба давом эттирилиб, аниқ фанлар ва техника йўналишидаги олийгоҳларимизга дунёнинг энг нуфузли университетлари жалб қилинади.
Яна бир масала – меҳнат бозорига йилига 300 минг олий маълумотли кадрлар кириб келмоқда.
Энди олийгоҳ битирувчилари ва иш берувчилар ўртасида «кўприк» бўлиб хизмат қиладиган рақамли экотизим яратилади. Унда талабаларнинг академик кўрсаткичлари ва корхоналардаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар «онлайн» тарзда кўриниб туради.
Ушбу экотизим битирувчи курс талабалари учун ўзига мос иш топиш, корхоналарга эса малакали кадрларни жалб қилиш имконини беради.
Тиббиёт тизимида ҳам касбий таълимни ривожлантириш учун Англиянинг «Pirson» компанияси билан ҳар бир ҳудуддаги биттадан техникумда халқаро стандарт асосида ҳамширалар тайёрлаш бошланди.
Энди ана шу техникумларга Германия, Швейцария, АҚШ, Япония каби давлатларнинг таълим дастурлари ҳам жорий этилади.
Шу асосда халқаро талабларга жавоб берадиган, хорижий тилларни биладиган ҳамширалар таркиби шакллантирилади.
Кенг кўламли ислоҳотлар соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш бўйича ҳам жадал давом эттирилади.
Тиббиёт муассасаларини ягона ёндашув асосида ташкил этиш учун «мастер режа» ишлаб чиқилади.
Бундан ташқари, инфаркт, инсульт, онкологик, нефрологик каби юқумли бўлмаган касалликлар ҳамда трансплантация, вакцинация, она-бола саломатлиги йўналишларига 3,5 триллион сўм ажратилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- Она тили ва адабиёт фанидан мустақил ўқиш учун тавсия этилган бадиий асарлар рўйхати эълон қилинди
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг