Тиббий хизмат кўрсатиш сифати янада яхшиланди

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижон тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий поликлиниканинг 1-филиали биноси тубдан қайта таъмирланиб, замонавий тиббий хизмат кўрсатувчи масканга айлантирилди.
— Таъмирлаш ишларидан сўнг функционал диагностика, ЭКГ, УЗИ, лаборатория, ишонч, оила ва никоҳ хоналари замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланди, — дейди Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ходими Муфаззалшо Муҳаммадиев. — Натижада аҳолини ушбу муассасага тўлиқ қамраб олиш имкони яратилди.
1 миллиард 200 миллион сўмлик лойиҳа асосида амалга оширилган ишлар туфайли 7 та маҳаллада истиқомат қилувчи 29 минг 463 нафар аҳоли қулай шароитга эга бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг