Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг вазифалари белгиланди
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди
Низомга кўра, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди.
Агентликнинг асосий вазифаларидан бири, жумладан, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ҳисобланади.
Агентликка Президент билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.
Шунингдек, Агентлик таркибида юридик шахс ҳисобланмайдиган, Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда бюджетдан ташқари «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолият юритади.
Агентлик ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва ҳисобот беради.
Эслатиб ўтамиз, мазкур Агентлик 2021 йил 25 мартдаги ПФ–6195-сон Фармон (https://t.me/huquqiyaxborot/9397) билан ташкил этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг