Термиздан Самарқандга автобус қатнови йўлга қўйилди

16:16 23 Июль 2025 Жамият
136 0

Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Сурхондарё вилояти транспорт бошқармаси томонидан ички туризмни ривожлантириш, аҳолига қулай транспорт хизматини тақдим этиш мақсадида Термиз ва Самарқанд шаҳарлари ўртасида автобус қатнови йўлга қўйилди.

Ҳар куни йўловчилар Термиз автошоҳбекатидан замонавий ва барча қулайликка эга бўлган автобусда Қарши орқали Самарқандга бориши таъминланади.

Янги қатнов нафақат йўловчилар учун арзон ва қулай транспорт имконини беради, балки Сурхондарё ва Самарқанд вилоятлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаб, тарихий шаҳарларга сафарларни осонлаштиради. Қарши ва Самарқанд каби шаҳарларга жамоат транспорти қатнови ички туризмни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Транспорт бошқармаси раҳбариятининг таъкидлашича, ушбу йўналишда ҳаракатланадиган автобуслар сифатли ва хавфсиз хизмат кўрсатишга мўлжалланган, шу билан бирга, жамоат транспортига бўлган эҳтиёжни қондириш ва туризм имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?