Термизда болажонларга “Президент совғаси” топширилди
Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Янги йил байрами болажонлар орзиқиб кутадиган шодиёналардан. Байрам муносабати билан улашиладиган совғалар, тантана ва саргузаштга бой томошалар уларга бир олам завқу шавқ бағишлайди.
Термиз шаҳридаги «Iceberg» кўнгилочар масканида ўтказилган «Президент арчаси» тадбири бу йил ҳам шукуҳли ва болажонлар эсида қоларли воқеаларга бой бўлди. Унга оилавий болалар уйи тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган ўғил-қизлар ҳамда Ватанимиз тинчлиги ва хавфсизлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар фарзандлари таклиф қилинди.
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов болажонларни кириб келаётган 2025 йил билан қутлаб, уларга Президент совғаларини топширди.
Театрлаштирилган бадиий дастур намойиши болажонларга янада хуш кайфият бахш этди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Сурхондарё вилояти бошқармасидан олинган маълумотга кўра, шу куни вилоятдаги 380 нафар ота-она қаровисиз қолган бола, 33 нафар Оилавий болалар уйи тарбияланувчиси, 35 нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг юрт осойишталиги йўлида қурбон бўлган ходимларининг фарзандлари ва 145 нафар Мурувват уйи тарбияланувчисига Президентимизнинг Янги йил совғаси туҳфа қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг