«Тепада мансабдор танишларим бор»: Ижарага берилган ҳудудни «пулламоқчи» бўлган шахс қўлга тушди
Бухоро вилоятида яна бир шахс 20 минг АҚШ доллари билан ушланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълум қилинишича, ўткизилган тезкор тадбирда А.Р. Бухоро тумани Кўчкъумар маҳалласи ҳудудида жойлашган МЧЖга ижара ҳуқуқи асосида ажратилган 278 гектар сув ҳавзаларидан иборат объектнинг 4 гектар қисмини 280 минг АҚШ долларига сотишга келишиб олади.
Шундан сўнг, у келгусида мансабдор танишлари орқали алоҳида мулк сифатида ҳужжат расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, келишилган пулдан 20 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг